Жамият | 09:11 / 13.10.2017
14036
1 дақиқада ўқилади

Сайёҳлардан кунлик йиғим миқдори ўзгарди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш киритилди.

2017 йил 9 октябрдан бошлаб жойлаштириш воситалари томонидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари – вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида (2017 йил 9 октябр ҳолатига 14977,5 сўм) жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун ундирилади. 

Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид