Спорт | 15:00 / 13.10.2017
23976
2 дақиқада ўқилади

Журналистларни «қишлоқи» деб ҳақоратлаган ЎФФ вакили ишдан бўшатилди

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасида амалга оширилаётган ўзгаришлар доирасида халқаро бўлим тубдан ислоҳ қилинди. Шу пайтгача халқаро бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келган Александр Давиденко ва унинг ёрдамчиси Шерзод Эгамбердиевлар ўз лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Эгамбердиев ЎФФнинг олдинроқ, ўзбекистонлик журналистларни «қишлоқи» дея ҳақоратлаган ва ўша пайтдаги жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг паст натижаларига қарамай, унга ҳайкал қўйиш лозимлигини таъкидлаганди.

Халқаро алоқалар бошқармаси сифатида янги ташкил қилинган структурага Олим Арифов раҳбарлик қиладиган бўлди.

Маълумот учун: Олим Арифов 1987 йилда Тошкентда туғилган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетини тамомлаган. Ўзбекистон Футбол Федерациясида 10 йил давомида турли лавозимларда ишлаган. Инглиз, рус ва ўзбек тилларида эркин сўзлаша олади.

Олим Арифовнинг ёрдамчиси сифатида турли ташкилотлар, шу жумладан спорт федерацияларида ишлаб келган Диёр Исомиддинов иш бошлади.

Ҳозирги кунда халқаро алоқалар бошқармасининг бошқа лавозимларига ҳам янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Мавзуга оид