Жаҳон | 14:58 / 17.10.2017
5179
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху: Исроил Сурияда Эрон ҳарбий базалари пайдо бўлишига йўл қўймайди

Фото: AP

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда Сурияда Эрон ҳарбий базалари жойлаштирилишига йўл қўймаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Исроил бош вазири матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

«Эрон шуни тушуниши керакки, Исроил бунга йўл қўймайди», - деди Нетаньяху.

Шойгу ва Нетаньяхунинг учрашуви Ал-Қудсда бўлиб ўтмоқда, унда Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман ҳам иштирок этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид