АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 23 октябрда Ироқ пойтахти Бағдодга эълон қилмаган ҳолда ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Аввалроқ Тиллерсон эълон қилмаган ҳолда Кобулга ташриф буюриб, у ерда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашган. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Тиллерсон Бағдодда Ироқ президенти Фуад Масъум ва бош вазир Ҳайдар ал-Ободий билан учрашади.