Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боёвутда экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотларлари етиштирадиган замонавий агромажмуа ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий агромажмуа фаолияти кенгайтирилади.
Қарорга матнига кўра, тумандаги қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш, уларга сервис хизмати кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштирилган «Боёвут тезкор мадад» масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон республика товар хом ашё биржаси 2,8 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатган.
«ЎзРТХБ» АЖ томонидан жамиятга ажратилган молиявий ёрдам билан маблағлари жамиятнинг устав фондига йўналтириш йўли билан «ЎзРТХБ» АЖ жамиятнинг иштирокчиси бўлади.
«ЎзРТХБ» жамият негизида замонавий агромажмуа ташкил қилишни ва илғор технологиялар билан жиҳозланган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, консервация қилиш ҳамда сақлаш лойиҳаларини амалга оширишни йўлга қўяди, шунингдек, акромажмуанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича 2017–2018 йилларга мўлжалланган чора тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги жамият негизида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қўшимча ер майдонларини белгиланган тартибда ажратади.