"Форсаж" фильми марҳум юлдузининг қизи Porsche’га қарши судни ютиб чиқди
"Форсаж" фильми билан танилган, марҳум актёр Пол Уокернинг 18 ёшли қизи Мидоу Уокер отасининг ўлимида Porsche автомобилсозлик компанияси айбдорлигини исботлаб, унга қарши судни ютиб чиқди. Актёр 2013 йилда 41 ёшида хайрия пойгасидаги иштироки вақтида авария туфайли ҳаётдан кўз юмганди. Бу ҳақда People нашри хабар бермоқда.
Мидоу Уокер Porsche устидан 2015 йилда даъво аризаси топширган. Қизнинг таъкидлашича, отасининг ўлимига Porsche Carrera GT машинаси йўловчи ўриндиғидаги носоз хавфсизлик камари сабаб бўлган. Уокер машинада йўловчи сифатида ўтирган, машинани эса унинг дўсти Пол Рожер Родас бошқарган. Родас ҳам машина чироқ устунига урилиб ёниб кетгандан сўнг дўсти каби ҳалок бўлган.
Мидоунинг айтишича, Porsche вакиллари уларнинг 2005 йилда ишлаб чиқарилган машиналарида носозлик борлигини билишган, бироқ уни бартараф этиш учун ҳеч қандай чора кўришмаган. Қизнинг адвокатлари актёр айнан носоз хавфсизлик камари туфайли машинадан чиқиб кета олмагани ва тириклайин ёниб кетганини исботлашга муваффақ бўлишган.
Компания энди актёрнинг қизига тўлаши керак бўладиган товон пули ошкор қилинмаяпти. Шуниси маълумки, компания ва актёрнинг қизи ўртасидаги суд тортишувлари ҳақидаги маълумотлар сир сақланиши керак бўлган, бироқ маълумотлар сизиб чиқиш оқибатида матбуотда пайдо бўлган. Энди Porsche вакилларига автомобиллари хавфсизлиги билан боғлиқ кўплаб саволларга жавоб беришларига тўғри келади.
Мавзуга оид
21:35 / 18.11.2024
Ford хавфсизлик камарларидаги муаммо сабаб 112 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади
14:06 / 26.10.2024
Porsche қимматбаҳо қаҳва машинаси ва қаҳва майдалагични тақдим этди
19:21 / 27.02.2024
Porsche билан ҳамкорликдаги 2699 евролик букламафон ва AIʼга интеграциялашган Magic 6 Pro — Honorʼдан янги гаджетлар
21:06 / 03.10.2023