12:16 / 31.10.2017
30226

Forbes энг кўп маблағ «ишлаб топаётган» марҳум машҳурлар рўйхатини эълон қилди 

Фото: AP

Американинг Forbes журнали сешанба, 31 октябрь куни энг кўп ҳақ тўланувчи ҳаётдан кўз юмган машҳур инсонларнинг анъанавий рейтингини эълон қилди. Уни 2009 йилда 50 ёшда вафот этган Майкл Жексон навбатдаги марта бошқармоқда.

Нашр ходимлари ҳисоб-китобларига кўра, «поп-мусиқа қиролининг» меҳнати самараси, шунингдек, унга тегишли мулклар билан боғлиқ амалиётлар Жексоннинг меросхўрларига 12 ой ичида 75 млн. доллар келтирган. 2009 йилдан бери ҳаммаси бўлиб эса бу даромадлар умумий ҳисобда 1,825 млрд. доллардан ошиб кетган.

Иккинчи поғонани ўтган йилнинг сентябрида вафот этган профессионал гольфчи Арнольд Палмер эгаллади. Унинг натижаси – 40 млн. доллар. Бу пуллар асосан у томонидан ихтиро қилинган ичимлик, шунингдек, бошқа интеллектуал мулк туфайли келган.

Рўйхатнинг учинчи ўрнидан 2000 йилда ҳаётдан кўз юмган америкалик карикатурачи Чарльз Шульц (38 млн. доллар) жой олди. 

Рейтингда тўртинчи поғонани 1977 йилда вафот этган Элвис Пресли эгаллади. 

Forbes’нинг жорий йилдаги рейтингида ҳаммаси бўлиб 13 нафар оламдан ўтган машҳур инсон бор, улар орасида олти мусиқачи, икки нафар киносаноат вакили, рассом, спортчи, болалар ёзувчиси, олим ва фотомодель бор.

Шунингдек, рейтингга хонанда Принс (2016 йилнинг апрелида вафот этди, 18 млн. доллар ишлаб топди), The Beatles иштирокчиси Жон Леннон (1980 йил – 12 млн. доллар), олим Альберт Эйнштейн (1955 йил – 10 млн. доллар), 1950-йилларнинг фотомодели Бетти Пейж (2008 йил – 7,5 млн. доллар), рок-мусиқачи Дэвид Боуи (2016 йил – 9,5 млн. доллар) ва актриса Элизабет Тэйлор (2011 йил – 8 млн. доллар) кирган.

Top