Зангиота туманида жорий йилнинг 10 октябрь куни Андижон вилоятида яшовчи 1985 йилда туғилган Аббос Тўлашов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) киссавурлик йўли билан, Зангиота тумани ҳудудида жойлашган бозорда савдо қилиб юрган Юқоричирчиқ туманида яшовчи, уй бекаси, 1994 йилда туғилган Гулида Сарабаеванинг чўнтагидан унга тегишли “Артел-SХ” русумли уяли алоқа телефонини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Аббос Тўлашов ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида “Артел-SХ” русумли уяли алоқа телефони олинди.
Терговни ИИБ олиб бормоқда.
















