Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги янги стратегияси учун 5 млрд. доллар ваъда қилди
Душанбеда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлигининг (МОМИҲ) 16-Вазирлар конференцияси бўлиб ўтди.
МОМИҲнинг 11 аъзо давлатдан бўлган вазирлари МОМИҲ-2030 – янги узоқ муддатли стратегияни бир овоздан тасдиқлашди. У МОМИҲ ишини унинг фаолиятининг учинчи ўн йиллигида белгилаб беради.
Стратегия миссияга асосланган – кишилар, сиёсат ва лойиҳаларни бирлаштириш. У МОМИҲ кўламини ошириш ва мандатини кенгайтиришни назарда тутади - минтақавий ва иқтисодий барқарорликка кўмак кўрсатиш ҳамда туризм, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларидаги минтақавий ташаббуслар шулар жумласидан. Шу билан бирга, МОМИҲ транспорт, энергетика, савдо ва иқтисодий йўлакларни ривожлантириш соҳаларида ўзининг мавжуд устувор жиҳатларини қўллаб-қувватлайди.
МОМИҲ-2030 стратегиясининг қабул қилиниши минтақа давлатларига Барқарор тараққиёт мақсадлари ва Париж келишуви доирасида иқлим ўзгариши бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришишда ёрдам беради. Шунингдек, уларнинг миллий тараққиёт бўйича устувор йўналишлари мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накаонинг ўз маърузасида маълум қилишича, ОТБ МОМИҲ-2030’ни кейинги 5 йил давомида қўллаб-қувватлаш учун 5 миллиард АҚШ долларидан ошиқ маблағни тақдим этиш мажбуриятини олади. Бу ОТБнинг МОМИҲ давлатларидаги лойиҳалар учун умумий молиялаштиришининг тўртдан бир қисмига тенг (ХХР истисно қилинганда).
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
17:27 / 18.11.2025
Президент Осиё тараққиёт банки раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди
14:44 / 18.11.2025