Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 894-сон қарорига илова Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида” 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:

а)  Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 12-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилди:

“Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади”;

б)  Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида:

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакллари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади), шунингдек, хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхона хизматлари — вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туризм базалари ва комплекслари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар, санаторийлар ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортида), бошқа турар жойларда, шунингдек, даволаш муассасаларида яшайдилар”;

13-бандда: