Uber ва NASA учар таксилар тармоғини яратиш ҳақида келишиб олди
Uber компанияси ҳамда АҚШнинг Миллий аэронавтика ва фазовий маконни тадқиқ қилиш бўйича бошқармаси (NASA) бутун дунё бўйлаб учар таксилар тармоғини ташкил этишга келишиб олди, деб хабар бермоқда Би-би-си.
Uber’нинг ишлаб чиқариш бўлими директори Жефф Ҳолденнинг хабар беришича, келишув учар таксилар йўналишини тартибга солувчи дастурий таъминот ишлаб чиқишни назарда тутади.
«Биз авиация бўйича идораларни ҳамкорликка таклиф қиламиз ҳамда барча иштирокчилар режаларимизни тушуниши учун музокараларни жуда эрта босқичда бошламоқдамиз», - деди Ҳолден.
Uber, худди ҳозирда мавжуд бўлган таксиларга буюртма бериш хизмати каби, смартфон ёрдамида чақирилиши мумкин бўлган, ҳам учувчига эга, ҳам учувчисиз учар қурилмаларни такси сифатида ишлатишни режалаштирмоқда.
Янги такси хизматида парвозларни синовдан ўтказиш ишлари 2020 йилгача Лос-Анжелесда бошланади, лойиҳанинг ишга туширилиши эса 2023 йилга режалаштирилган.
Янги сервис учун Uber ўз самолётлари ёки вертолётларини яратишни режалаштирмаяпти, балки дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари учар қурилмаларидан фойдаланиш ниятида. Хусусан, улар орасида Aurora Flight Sciences, Embraer, Mooney, Bell Helicopter ва Pipistrel Aircraft бор.
Бундан ташқари, Uber Лос-Анжелесдаги осмонўпар бинолар томларида авиатаксилар учун тураргоҳлар қуришга рухсат олиш мақсадида Sandstone Properties компанияси билан музокаралар олиб бормоқда.
NASA вакиллари бу келишув борасида ҳозирча изоҳ беришмаган. Илгари ҳам агентлик шунга ўхшаш лойиҳаларда иштирок этган.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
11:30 / 07.11.2024
NASA Юпитернинг энг тиниқ суратларини эълон қилди
18:50 / 29.10.2024