«KUN.UZ» Олий Лиганинг 28-тури доирасида «Пахтакор» ва «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги дерби учрашувидан фоторепортаж уюштирди. 

Бугун Ўзбекистонга келган «Барселона» ва Испания терма жамоаси афсонаси Карлес Пуйоль бу учрашувни стадионда туриб кузатди.

Дастлаб у мухлисларга дастхати туширилган тўпларни тақдим қилди. Шундан сўнг, Пуйоль фахрий меҳмон сифатида ўйинни майдон марказидан рамзий тарзда бошлаб берди.