Жаҳон | 11:10 / 10.11.2017
18478
2 дақиқада ўқилади

Ижевскдаги уй қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди

Фото: РИА "Новости"

Ижевскда кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаши оқибатида қурбон бўлганлар сони олти кишига етди, яна уч инсон жабрланган, деб хабар бермоқда РИА Новости тезкор штаб вакилига асосан.

Удмуртия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, фавқулодда вазият қурбонлари орасида 2009 йилда туғилган бола ҳам бор; тўққиз қаватли уйнинг қулаши туфайли жабрланган яна бир қизча шифохонада қолмоқда, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Фото: РИА "Новости"
Фото: РИА "Новости"

Россия ФВВ раҳбари Владимир Пучков Ижевскка, авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун жўнаб кетди, деб хабар беришган идорадан. Кутилишича, у етиб келиши билан воқеа жойига боради.

Ижевскда аҳоли турар-жой уйининг бир қисми пайшанба куни қулаб тушди, саккизта квартира бутунлай вайронага айланди. Тахминларга кўра, ҳодисага маиший газнинг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Фото: РИА "Новости"
Фото: РИА "Новости"

Уйда яшовчилар эвакуация қилинди. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш билан шуғулланмоқда, у ерда одамлар бўлиши мумкин. 

Терговчилар жиноий иш қўзғатишди. Шаҳарда фавқулодда вазият режими жорий этилган.

Мавзуга оид