ASEAN ва Ҳонконг ўртасида эркин савдога доир битим имзоланди
12 ноябрь куни Манилада Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ЖШОДА/ASEAN) ва Ҳонконг ўртасида эркин савдога доир келишув имзоланди. ТАСС шу ҳақида хабар берди.
Ҳужжат икки томон ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш учун божхона, техник ва санитар тўсиқлардан ўтишни соддалаштиради. "Келишув ASEAN мамлакатлари учун кўпроқ имконият очиб беради, зеро у бизнинг маҳсулотларга бозорга кенг йўл очади ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантиради", - деди имзолаш маросимида бу йил ассоциацияга раислик қилаётган Филиппин вакили, мамлакат савдо ва саноат вазири Рамон Лопес.
Имзолаш 10-14 ноябрь кунлари Манилада бўлиб ўтадиган ASEAN саммити доирасида бўлиб ўтди. Эркин савдога доир келишув "Осиё ўнлиги" учун олтинчи шундай ҳужжат бўлди. Бундан аввал Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Япония, шунингдек Янги Зеландия ва Австралия билан ҳам шундай келишувга эришилган эди.
Мавзуга оид
19:28 / 16.08.2024
Ҳонгконгда кекса гигант панда илк бор она бўлди, у эгизакларни дунёга келтирди
14:47 / 11.06.2024
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ҳуқуқий соҳада қўшма битимлар ишлаб чиқади
10:12 / 11.06.2024
Ўзбекистон МДҲда суд-экспертлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади
10:27 / 10.10.2023