Электр ва газ таъминоти тизимини такомиллаштириш, бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш йўлларини ривожлантириш ишлари анча вақтдан бери олиб борилмоқда. Шу каби ишга тушурилган модернизация асосида 8-ноябрь 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти № ПҚ – 3379 рақамли қарор чиқарди: 

Давлат органлари ва ташкилотлари 2022 йил 1 январдан уларнинг балансида бўлган бино ва иншоотларда иссиқ сув таъминоти учун фақат сертификатланган қуёш энергиясида ишлайдиган сув иситгич қурилмаларидан фойдаланишлари шарт. Шу борада айтиш боиски, Royal қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичлар ишлаб чиқарилишининг тақдимоти ўз вақтида босилган қадамдир.

Фото: Royal 

2017 йил 13 ноябрь куни Royal савдо белгиси остида қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичлари ишлаб чиқарилишининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда «Узелтехсаноат» ташкилоти, Молия Вазирлиги вакиллари, “Ўзбекнефтгаз”,  “Ўзбекэнерго”, Давлат Архитектура ва Қурилиш қўмитаси, Энергия тежаш миллий компанияси АЖ, “Ўздавэнергоназорат”, “Физика-Қуёш” илмий-тадқиқот маркази каби ташкилотлар вакиллари, қурилиш компаниялари вакиллари, қуёш энергияси йўналишидаги мутахассислар, сув иситгичларини ўрнатиш бўйича мутахассислар ва ОАВ вакиллари  иштирок этишди. “Solimpex” вакили қатнашчиларни қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичларини кундалик ишлатишга  жорий қилиш режалари билан таништирди. Тақдимот вақтида қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичларини ишлатиш, уларни дунё бўйлаб қўлланиш тажрибаси ва  қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичларнинг  келажаги  кенг кўламда муҳокама қилинди.

Фото: Royal 

Royal қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичлар икки қисмдан ташкил топган:

- Ташқи блок – қуёш коллектори

-  Ички блок – иссиқлик алмаштирувчи резервуар

2016 йилнинг якунидан бошлаб “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси лабораторияларида қуёшли сув иситгичлардан фойдаланиш бўйича тажрибалар бошланди. Бу тажрибалар Royal илмий маркази вакиллари ташаббуси билан қуёшли энергетика соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида ўтказилди. Тажрибаларда Royal қуёшли сув иситгичлари унга ўхшаш импорт маҳсулотлари билан таққосланди ва синовдан ўтказилди. «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси мутахассислари тажрибалар якунида Royal савдо белгиси остида ишлаб чиқарилувчи қуёшли сув иситгичлардан фойдаланишнинг юқори энергосамарадорлигини қайд этишди. Тошкент шаҳри, Навоий кўчасида кўп қаватли уйда ўрнатилган қуёш энергиясида ишловчи сув иситгични биринчи прототипи ҳам қўйилган вазифаларни муносиб бажарди!