Спорт | 00:39 / 21.11.2017
7161
2 дақиқада ўқилади

Халқаро бокс уюшмасининг собиқ президенти яна бир ташкилотни тарк этди

Фото: Роман Кручинин/ТАСС

Халқаро бокс уюшмасининг президенти Чинг-Куо Ву 20 ноябрда AIBA президенти лавозимини кўнгилли тарзда тарк этгач, Халқаро Олимпия қўмитасининг ижроия қўмитасидаги лавозимини ҳам тарк этди. Бу қўмита 5 декабрда Россия терма жамоасининг 2018 йилги қишки Олимпиада иштирок этиши масаласини ҳал қилади,   

Чинг-Куо ўрнини AIBA’да вақтинчалик вице-президент Франко Фальчинелли эгаллаган.

Чинг-Куо Ву 1988 йилдан бошлаб Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси ҳисобланади. У 2013 йилда ХОҚ президенти лавозимига сайловларда иштирок этган, бироқ амалдаги президент Томас Бахга мағлуб бўлган.

AIBA’нинг муддатдан ташқари конгресси Дубайда 27 январда бўлиб ўтади. Унда янги раҳбар учун овоз берилади.

Июль охирида AIBA ижроия қўмитасининг 13 аъзоси Чинг-Куо Вуга ишончсизлик билдиришган. Чинг-Куо Вуга лавозимини ўз хоҳиши билан тарк этиш таклиф қилинган, бироқ у рад жавобини берган.

10 октябрда AIBA’нинг интизом комиссияси Чинг-Куо Вуни ўз лавозимидан барибир четлатган.

Чинг-Куо AIBA президенти лавозимини 2006 йилда эгаллаган. 2014 йилда ўз лавозимига учинчи марта қайта сайланган.

Мавзуга оид