Reuters: Нигерия шимолидаги шаҳар жангарилар томондан босиб олинди
Тахмин қилинишича, “Боко Ҳаром” радикал гуруҳи жангарилари Нигерия шимоли-шарқидаги Магумери шаҳрини босиб олишди. Бу ҳақда 26 ноябрда маҳаллий аҳолига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, кўплаб одамлар ҳужумдан яшириниб яқин орадаги ўрмонга қочиб кетишган. Ахборот агентлигининг Нигерия қуролли кучларидаги манбаси шаҳарга ҳужум қилинганини маълум қилган, бироқ шаҳарнинг босиб олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган.
“Боко Ҳаром” Нигерия шимоли ва шимоли-шарқида ҳаракат қилувчи радикал груҳ бўлиб, унинг жангарилари қўшни давлатлар – Нигер, Камеран ва Чад ҳудудларида ҳам ҳужумлар амалга оширади. Гуруҳ бутун Нигерия бўйлаб ислом ҳалифалиги ташкил этилиши ва шариат меъёрлари киритилишига эришмоқчи бўлиб келади.
2009 йилдан ҳозирги кунгача гуруҳ жангарилари томондан Чад кўли бўйида жойлашган давлатларнинг 20 мингдан кўпроқ аҳолиси ўлдирилган. 2,6 млн киши қочқинлар ва мажбурий кўчган одамларга айланганлар. Бундан ташқари, экстремистлар томондан ўнг минглаб одамлар ўғирлаб кетилган. 2015 йил мартида гуруҳ ИШИДга содиқликка қасамёд келтирган.
Мавзуга оид
15:12 / 26.10.2024
Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 181 киши ҳалок бўлди
14:10 / 26.10.2024
Нигерияда бир ҳафтада 140 нафар террорчи ва қуролли тўда аъзолари йўқ қилинди
23:30 / 29.09.2024
Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади
08:00 / 16.09.2024