Жаҳон | 16:51 / 27.11.2017
26438
2 дақиқада ўқилади

«Яна Қодиров балогардон» - Чеченистон раҳбари Борис Немцов иши ҳақида гапирди 

Фото: ТАСС

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, мухолиф сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши бўйича судланган чеченистонликлар айбсиз экани, тарих бу борадаги барча нарсани ўз ўрнига қўйишини алоҳида таъкидлайди. У бу ҳақда «Россия 1» телеканали эфиридаги «Действующие лица с Наилей Аскер-заде» кўрсатуви давомида маълум қилган.

«Менинг тушунишимга, маълумотларимга қараганда – улар айбсиз. Демак, мен ҳамон буни нотўғри деб ҳисоблайман. Бу кимгадир керак эди, ўзининг қандайдир гуноҳлари бўлган, Немцовни ўлдиришди – барчасига яна Қодиров балогардон бўлди. Ҳамма гапирмоқда: Немцовни Қодиров ўлдирди! Немцов – шахсан мен учун, ҳамда бизнинг жамоа учун – у мақбул шахс эди», - дея унинг сўзларини келтиради «Интерфакс».

«Мен бу кимга керак бўлганини билмайман. Кимдир ишни ёпиши, қотилларни топгани ҳақида маълум қилиши керак эди, ва – бизда шундай хато қарорлар бўлиб туради. Менинг фикримча, тарих бунга баҳо беради ҳамда барчасини ўз ўрнига қўяди», - дея маълум қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февраль куни Кремль яқинидаги кўприкда отиб кетилган эди. 

Мавзуга оид