Перуни ЖЧ-2018’да иштирок этиш имкониятидан маҳрум қилмасликка қарор қилинди
Перу ҳукумати мамлакат терма жамоасига 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум қилиш билан хавф солаётган қонун лойиҳасини кўриб чиқмайдиган бўлди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ Перу жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди. Бунга эса перулик сиёсатчи Палома Носеда таклиф қилаётган қонун лойиҳаси сабаб бўлганди. Сиёсатчи мамлакат футбол федерациясининг тўлиқ давлат назоратига ўтишини таклиф қилган. Бу эса ФИФА қоидаларига зид келади.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Перу футбол федерациясининг ФИФА таркибидан четлатилишига олиб келарди ва натижада терма жамоани ФИФА шафелигида ўтувчи мусобақаларда иштирок этишдан маҳрум қиларди.
“Биз жаҳон чемпионатига чиқиш мақсадимизга қийинчилик билан эришдик. Барча перуликлар бу катта ҳодисани нишонлашди, шу сабабли умум осойишталик учун қонун лойиҳасини қайтариб олишга қарор қилдик”, деб айтган сиёсатчининг ўзи.
Мавзуга оид
14:22 / 16.11.2024
Перуда Хитой сармоясига қурилган мегапорт очилди
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024