Жамият | 09:03 / 28.11.2017
24676
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Наҳотки, соч тўкилишини тан олишдан бошқа чора бўлмаса?

Наҳотки, калликни тан олиш калликни енгишнинг ягона йўли бўлса? Наҳотки, каллик билан курашишнинг чораси бўлмаса? 

Асло, ундай эмас! 

Ушбу мақола интенсив соч тўкилишидан азият чеккан беморнинг касалликка қарши курашиш тажрибасидан келиб чиққан ҳикоясига асосланади. Беморнинг касалликка қарши саъй-ҳаракатлари ва тажрибалари Сиз азизларга ҳам асқатиши мумкин, деган фикрда ушбу мақолага эътиборингизни жалб этмоқчимиз. 

Ассалому Алайкум,

Бугун мен сизларга калликка қарши қандай курашганимни сўзлаб бермоқчиман. Кўпчилигимиз калликка қарши курашиш қийин ёки бефойда ёки фақат жарроҳлик орқалигина амалга оширса бўладиган жараён деб ўйлаймиз. Аммо, бу ҳар доим ҳам тўғри эмас. Мен ҳозир 22 ёшдаман ва сочим 16-17 ёшимдагига нисбатан анчагина бақувват ва ҳусндор кўринишда. Менинг бу ҳикояни улашишдан мақсадим, биринчи навбатда, касалликдан азият чекаётган ёшларнинг, қолаверса, катталарнинг ҳам умидини тиклаш ва ушбу касалликка қарши курашишга чорлашдир. 

Бир неча йиллар давомида турли хил маҳсулотларни синаб кўрдим ва охир-оқибат, сочлар тўкилишининг олдини олувчи оптимал ечимларни жамланмасини кашф қилдим. Сочларни қайта тиклашнинг энг биринчи ва муҳим йўли бу - кунлик ҳаёт тарзи тартибини тўғирлашдир. Кунлик ҳаёт тарзи тартиби тўғри овқатланиш, уйқунинг тўғри тартиби ва соч тўкилишига қарши дори воситаларининг ўз вақтида мунтазам фойдаланилиши демакдир. Демак, менга ёрдам берган формула:

- Ҳар куни эрталаб C ва Д витаминлари қабули;

- Ҳар куни эрталаб ва кечқурун ТМ МИНОХ спрейи. Албатта, бу препаратни қўллашдан аввал, уни қўллаш бўйича инструкция билан обдон танишиб чиқиш зарур;

Фото: MinoX

- Ҳафтада бир марта соч учун фойдали ёғлар. Агар сиз сочларингиз учун ёғлар ишлатмаган бўлсангиз, бу амалиётни, албатта, бугунданоқ бошланг. Ёғлар сочларни соғломлаштиришда жуда кўп ёрдам беришига ишонаман. Ҳатто, бугунги кунда ҳам какос, жожоба, арган, кастор ва зайтун каби турли хил ёғлар аралашмасидан фойдаланишни тарк этганим йўқ.

- Тўғри ташкил этилган ҳаёт тарзи. Ҳаёт тарзи ҳақида гап кетганда, аввало, ёмон одатлардан (чекиш, ичиш, баъзи турдаги озиқ-овқатлар истеъмоли) воз чекиш заруриятини таъкидлаб ўтишим зарур. Сиз овқатланиш борасида шоколад, шакарламалар ва оқ нонни истеъмол қилишингиз мумкин, аммо, кундалик равишда эмас.

- Нонуштага: сули ёрмаси, ҳар хил мевалар (олма, апелсин, банан), кунгабоқар ёки қовоқ уруғи (нон, сари-ёғ, пишлоқ, сут ва дуккакликларни чекланг); 
- Тушликка: балиқ, брокколи, помидор, сабзи (гуруч, картошка, спагетти кабиларни кўпроқ сабзавотларга алмаштиринг);
- Кечги овқатга: турли сабзавотлар ва мевалар аралашмаси.

Кўриб турганингиздек, кўплаб яшил овқатлар. Мен ўз овқатланиш тартибимни тубдан ўзгартирганим боис сочларим камроқ тўкилишини, шунингдек, теримни яхшиланганини сездим; уйқум ҳам тиниқлашди.

Бир неча сўз билан умумлаштирсак; агар ёш бўлсангиз ва сочларингизга бефарқ бўлмасангиз, бўшашманг. Сочларингизни ортга қайтариб олишингиз, албатта, мумкин. 

Айтганча, мутахассиснинг БEПУЛ маслаҳатларига қулоқ солмоқчи бўлсангиз, марҳамат! (Чексиз ҳурмат билан, Самариддин). 

Фото: MinoX

Соч тўкилиши ечимлари бўйича энг янги маълумотлардан ижтимоий тармоқларда хабардор бўлиб боринг:

ТЕЛЕГРАМFACEBOOKODNOKLASSNIKI

INSTAGRAM 

Телеграм буюртмаТЕЛЕГРАМ

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид