Уйқу ҳақида ўйлайверманг! "Лайфхакер" тетиклашишга ёрдам берувчи оддий тавсиялари билан бўлишди. Хўш, ҳозирнинг ўзидаёқ уйғониш, тетикалашиш учун нималар қилиш мумкин?
1. Танаффус қилинг
Агар иш жойингиз бир жойда ўтиришга мўлжалланган бўлса, ўрнингиздан туриб, ҳеч бўлмаганда ошхонагача "сайр қилиб келинг". У ердан бирор егулик харид қилишингиз шарт эмас, шунчаки чалғиб келасиз.
Зерикиш кўпинча уйқу томон элитади. Зерикарли суҳбатдош билан гаплашаётиб ёки унча қизиқ бўлмаган фильм томоша қилаётиб, эснайверишимиз беҳуда эмас. Шунинг учун зерикарли ишга кичик танаффуслар билан хилма-хиллик киритамиз.
2. Олма енг
Тўғри озиқланиш ҳам тетиклашишга ёрдам беради. Бунинг учун қуйидагилар айни муддао:
- олмалар;
- исмалоқ;
- мураккаб углеводлар (сули ёрмаси ёки маржумакли бўтқа, яшил ловия, кабачок);
- аччиқ шоколад;
- занжабил.
Мутахассислар уйқучилик билан курашда, шунингдек, ортиқча овқатланиш одатини тарк этиш ва рациондан ёғли таомларни буткул олиб ташлашни тавсия қилишади.
Таом ўз-ўзидан организм фаоллигини ошириши мумкин, айниқса озиқланиш режимига риоя қилинса. Зираворлар (занжабил, қалампир) ва мураккаб углеводлар ёғли, оғир ҳазм бўлувчи егуликларга қараганда кўпроқ фаолликка туртки беради. Озиқ-овқат стимуляторлари рўйхатига женьшень, элеутерококк каби анча машҳур адаптогенларни ҳам қўшиш мумкин. Агар аллергиянгиз бўлмаса, уларни бемалол рационингизга қўшишингиз мумкин.
Елена Царёва, шифокор-сомнолог

3. Мизғиб олинг
Кундузги уйқу ишдаги самарадорликни оширади. Жоржтаун университети тадқиқотининг кўрсатишича, биз уйқуда пайтимизда миянинг хотира ва мантиқий фикрлаш учун жавобгар чап ярим шари нисбатан нофаол бўлади, яъни у қайта тикланаётган бўлади. Шунинг учун кундузги уйқудан сўнг биз фаоллашиб, маълумотларни осонроқ ўзлаштирамиз.

















