«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, ватандошлар Краснодар ўлкасида меҳнат қилган ва турли қийин вазиятлар сабабли оғир аҳволга тушиб қолган.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда уларга зарур ёрдам кўрсатиб, авиачипталар сотиб олган.
Кўрилган чоралар натижасида ватандошлар фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтарилган.

















