Фан-техника | 08:54 / 29.11.2017
10183
1 дақиқада ўқилади

GM Powertrain-Uzbekistan 500 мингинчи двигателни ишлаб чиқарди

Фото: GM Powertrain-Uzbekistan

24 ноябрь куни GM Powertrain-Uzbekistan (GMPT-Uz) заводи ўзининг 500 000 двигателини ишлаб чиқарди. Ушбу ҳодиса шарафига заводда барча ходимлар ва ҳамкорлар учун махсус байрам тадбири ташкиллаштирилди.

Ходимларга махсус совғалар, 500 мингинчи двигатель тасвири туширилган футболкалар тадбирдан бир кун аввал ҳадя қилинди.

Байрам тадбири двигателни йиғиш линиясидан олиш билан бошланди. Ходимларнинг қарсаклари остида 500 мингинчи двигатель логистика омборига олиб ўтилди.

GMPT-Uz бош директори Женифер Бигелоу ушбу ҳодиса GMPT-Uz заводи учун жуда муҳим эканини таъкидлаб ўтди. Ходимлар ва меҳмонлар фотосессияда иштирок этишди, шунингдек двигателга дастхат қўйишди.

GM Powertrain Uzbekistan АЖ General Motors (АҚШ, ҚКда 52 фоизлик улуш) ва «Ўзавтосаноат» АК (48%) томонидан ташкил этилган. Корхона автомобиль двигателларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Завод қуввати йилига 225 минг двигателни ташкил этади.

Мавзуга оид