Жаҳон | 08:07 / 17.08.2018
13786
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинадан Хитойга реактив двигателлар етказиб берилаётганидан дарғазаб 

Фото: Mil.huanqiu.com

АҚШ экспертлари Қўшма Штатлар ҳукуматини ўзида ишлаб чиқарилган реактив двигателларни Хитойга етказиб бераётган Украинага босим ўтказишга чақирдилар. Бу ҳақда The Washington Times газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Украинанинг «Мотор Сич» компанияси 2016 йилда ХХР билан шартнома имзолаган, унга кўра Украина хитойлик шерикларга JL-10 машғулот-жанговар самолётлари учун 250та двигателни 380 миллион долларга етказиб беради. Таъкидланишича, Украина 2016 йилда Хитойга 20та шундай двигателни юборган - хитойликлар улар билан жиҳозланган самолётларда ўз учувчиларига авиаташувчиларга ўтиришни ўргатмоқчи, дея қўшимча қилиб ўтишган газетадан.

АҚШ сенатининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси собиқ маслаҳатчиси Уильям Триплеттнинг маълум қилишича, Украинанинг бу ҳаракати Пекинга реактив двигателлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беряпти. Унинг сўзларига кўра, украиналиклар «АҚШ солиқ тўловчиларининг пулларини олишмоқда, бироқ, шу билан бирга, Америка флотига орқадан зарба беришмоқда».

International Strategy and Assessment Center мутахассиси Рик Фишернинг қайд этишича, Вашингтон Украина реактив двигателларини Хитойга етказиб бериш тўхтатилиши учун Киевга босим ўтказиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Россияни огоҳлантиришганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид