Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ломбардлар кўпроқ маблағ жалб этиши мумкин
Марказий банкнинг қарорлари (2017 йил 22 ноябрь) билан Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидалари ва Ломбардлар томонидан фаолиятни ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари ва тарифлари фақат миллий валютада белгиланади.
Маълумот учун: микрокредит ташкилоти - микромолиявий хизматлар: микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи юридик шахс. Ломбард шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мулкни закалат сифатида гаровга олиш эвазига фуқароларга қисқа муддатли (3 ойдан кўп бўлмаган муддатга) кредитлар тақдим этади.
Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жалб этиладиган маблағлар турларига аниқлик киритилди, бу:
• юридик шахслар ва муассислар-жисмоний шахслардан заёмлар;
• тижорат банкларидан маблағлар.
Илгари жалб этиладиган маблағлар миқдори ломбард ёки микрокредит ташкилотининг амалда шакллантирилган устав жамғармасининг 50%идан ошиши мумкин эмас эди. Энди эса жалб этилган маблағларнинг жами ҳажми (қолдиғи) уларнинг амалда шакллантирилган устав жамғармаси миқдоридан кўп бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжат 23.02.2018 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
21:51 / 28.01.2026
«Ҳар қандай банкни ёпиш оғриқли масала» – МБ раиси Yangi Bank лицензияси бекор қилиниши ҳақида
11:27 / 28.01.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
11:23 / 26.01.2026