Бензинда аралашмалар ва сув бўлмаслиги керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 йилдаги 931-сон қарори билан Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
Norma.uz’нинг хабар беришича, ҳужжатга кўра, фақат аралашмаларсиз тоза ёнилғи хавфсиз ҳисобланади. Бу эса қуйидагиларни англатади:
• автомобиль бензини металл сақловчи присадкалар (марганец, қўрғошин, темир) ва сув сақламаслиги керак. Бўёқдан (авиабензинда ишлатиладиган яшил ва қизил рангдан ташқари) ва белгиловчи моддалардан фойдаланишга йўл қўйилади;
• дизель ёнилғисида металл сақловчи присадка қўлланилишига йўл қўйилмайди (антистатикдан ташқари);
• реактив двигателлар учун ёнилғида юзага фаол таъсир кўрсатувчи ва бошқа кимёвий моддалар унинг хусусиятларини ёмонлаштирадиган миқдорда бўлмаслиги даркор.
Ёнилғининг экологик ва ёнғин хавфсизлиги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги масалаларини регламентга солувчи меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш орқали таъминланади. Техник регламентда ёнилғини маркировка қилиш, ташиш ва сақлашга қўйиладиган талаблар акс эттирилган.
Ёнилғини идентификациялаш ва хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқлигини аниқлашни қуйидагилар ўтказиши даркор:
• ёнилғини муомалага чиқарувчи ишлаб чиқарувчи;
• сертификатлаштириш органи – ёнилғининг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида;
• назорат органи – мамлакатда муомалада бўлган маҳсулотнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида.
Қабул қилинган техник регламентнинг талаблари давлат мудофаа буюртмаси бўйича етказиб бериладиган ёки мамлакат орқали транзит билан ўтказиладиган ёнилғига татбиқ этилмайди.
Ҳужжат 24.05.2018 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
15:10 / 13.11.2024
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024
Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
07:40 / 30.10.2024