Ўзбекистон | 10:10 / 02.12.2017
19204
2 дақиқада ўқилади

Коллеж битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритилди. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2758-1.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/10-сон қарори (рўйхат рақами 2758, 2016 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди биринчи хатбошидан «, банкнинг имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан микрокредит ажратилган тақдирда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Мавзуга оид