Ўзбекистон президентининг матбуот котиби тайинланди
Комил Алламжонов президентнинг матбуот котиби - Ўзбекистон Республикаси президенти Девони раҳбари ўринбосари этиб тайинланди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни ва лавозим тайинлови бўйича фармонни имзолади. Қарор билан тегишли тузилмавий ўзгаришлар киритилди.
Комил Алламжонов (1984 й.т.) – Тошкент шаҳрида таваллуд топган, Ўзбекистон Санъат ва маданият институти (2006) ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси.
2002-2004 йилларда ФВВ ахборот хизмати ходими, бош мутахассис бўлиб ишлаган. 2004-2005 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматининг бош мутахассиси бўлган, 2005-2009 йилларда ДСҚ ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаган, 2009-2013 йилларда – ахборот хизмати раҳбари – ДСҚ раиси матбуот котиби.
2017 йилнинг мартидан августига қадар давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаган – президент матбуот хизматига Асаджон Хўжаев раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
16:18 / 28.10.2024
Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди
23:51 / 27.10.2024