Давлат раҳбари Бухорода тарихий меросни асраш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишади.
Ташриф дастуридан саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ҳам ўрин олган.
Президент янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, Бухоро вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.












