Йилига 90 млн та янги вирус дастури пайдо бўлмоқда – Касперский
2017 йилда аввал қайд қилинмаган деярли 100 млн янги вирус дастури пайдо бўлди. Бу ҳақда антивирус дастурлари ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи “Лаборатория Касперского” компанияси асосчиси ва раҳбари Евгений Касперский Хитойда ўтаётган интернет бўйича бутунжаҳон анжуманида айтиб ўтди.
“Лаборатория Касперского” ташкил этилган 1997 йилда йилига 500 та вирус дастури қайд қилинган. “10 йил ўтиб, 2007 йилда бизнинг коллекцияда 2 млн дан кўпроқ вирус бўлган. Биз жорий йилда 90 млн дан кўпроқ зарарли дастур, илова, скрипт, ҳужжатлар ва бошқалар бўлишини кутмоқдамиз”, деб айтган Касперский.
Унинг айтишича, ҳозирда компания вирус базасида 500 млн тадан кўпроқ файл бор. Лаборатория ҳар куни 300 мингдан кўпроқ янги зарарли дастурни аниқлайди.
“Фикримча, бу анжуман ўтаётган вақтда яна 1 млн та янги вируси пайдо бўлади”, деб айтди Касперский ва бу “глобал, катта кўламли муаммо” эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ноябрь охирида “Лаборатория Касперского” Google Play’да мобил қурилмалар учун 85 та зарарли дастур аниқланганини маълум қилган. Бу дастурлар “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни ўғирлаган. Бундай вируслардан бир миллиондан кўпроқ одам жабр кўрган бўлиши мумкин.
Бундай дастурлардан аксарияти “мобил ўйинлар ва ижтимоий тармоқ учун турли ёрдамчи дастурлар, мисол учун, мусиқа юклаш дастури кўринишида ниқобланган.
Мавзуга оид
23:12 / 19.10.2024
Гриппга чалинган одам уни қанча вақт давомида бошқаларга юқтиради? Мутахассислар жавоб берди
18:00 / 12.10.2024
Ерда 70 мингдан зиёд номаълум вируслар аниқланди
22:13 / 03.10.2024
Руандада Марбург вируси оқибатида 11 киши вафот этди
16:32 / 27.09.2024