Ўзбекистон | 14:30 / 05.12.2017
11418
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттиришди.

Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, кенг кўламли мулоқот чоғида савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги ҳужжатлар, кўплаб тижорий шартномаларни имзолаш мўлжалланмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид