Жаҳон | 08:30 / 06.12.2017
18943
2 дақиқада ўқилади

«Эҳтиёт бўлинг!». ЕИ АҚШни ал-Қудс бўйича огоҳлантирди

Фото: РИА Новости

Евроиттифоқнинг фикрича, ал-Қудс мақомининг ўзгариши ҳам яқин, ҳам узоқ муддатли истиқболда Яқин Шарқ муаммосига ечим топиш бўйича саъй-ҳаракатларга зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилди.

"Бизнинг фикрча, музокараларнинг тикланишига халақит бериши мумкин бўлган исталган хатти-ҳаракатлар, жумладан, ал-Қудс атрофидаги вазият ҳам, яқин ва узоқ муддатли истиқболда Яқин Шарқдаги дипломатик жараённинг тикланишига оид саъй-ҳаракатларга зарар етказиши мумкин", - дея айтиб ўтди Могерини журналистларга. У ЕИнинг АҚШ билан қайси масалаларда ўзаро зиддияти борлигини ҳам келтириб ўтган.

Президент Дональд Трамп бугун, чоршанба куни ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ҳақида маълум қилади. Шаҳарнинг шарқий қисмига фаластинликлар даъвогарлик қилиб келади.

Исроил ал-Қудсни, жумладан, Иорданиядан ярим аср аввал эгаллаб олинган унинг шарқий туманлари ва тарихий марказини ўзининг “ягона ва ажралмас” пойтахти сифатида эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти босиб олиш ҳолатини тан олмайди ва шаҳар мақомини Яқин Шарқдаги можаронинг энг асосий муаммоларидан бири сифатида кўради. Шу сабабдан барча хорижий элчихоналар Тель-Авивда жойлашган.

АҚШ Конгресси эса узоқ 1995 йилда Исроилдаги элчихонани Тель-Авивдан ал-Қудсга кўчириш ҳақидаги қонунни қабул қилган. Бироқ шаҳарнинг баҳсли мақоми ва бу ҳолатнинг араб-мусулмон дунёси билан муносабатлардаги ўта нозиклиги инобатга олиниб барча америкалик президентлар, жумладан, Трамп ҳам, ҳар ярим йилда бу қарорнинг бажарилишини ортга суриб келган.

Мавзуга оид