Framlab ижодий агентлиги Нью-Йоркдаги бинолар деворларида тонг отириш учун асалари уясига ўхшаш олти бурчакли капсулалар қуришни таклиф қилди. Шаҳарда бошпанасиз қолганлар сони тобора ортиб бормоқда ва лойиҳа муаллифлари одамлар очиқ осмон остида қолмаслиги учун уларни шундай модулларга жойлаштириш ғоясини илгари суришди.
Нью-Йоркда ер участкалари чекланган ва жуда қимматлиги сабаб Framlab вертикал кенглик - деразасиз ва рекламасиз фасадлардан фойдаланишни таклиф қилмоқда. Уларнинг Homed лойиҳаси олти бурчакли модулларга ажратилган ўрмонлардан иборат.

Модулга ўрмонлар ичидаги зиналар орқали кириш мумкин бўлади. Бундай тузилмани ўрнатиш ва ажратиш осон.

Тузилма қайта ишланган поликарбонатли 3D-принтердан чиқарилан, ташқарисидан эса об-ҳаво ноқулай келган ҳолатлар учун махсус алюминий қоплам билан қопланган. "Ақлли" шишадан ишланган деразалар туфайли бу ерда яшовчилар блокларнинг олд қисмидан шаҳарни томоша қилишлари мумкин.

Ўрмон ташқарисида санъат асари ёки реклама жойлаштириш мумкин бўлади.

Петербург иллюстратори Виктор Миллер-Гаус граффитиси.

Бошпанасиз қолганлар учун хавфсизлик ва шахсий ҳудуд тақдим этиш мақсадида ҳар бир блок бир кишига мўлжалланган.

Улар ичкаридан фанера билан қопланган, бу "илиқ ва дўстона" муҳитни яратади. Ички тузилмалар, шу жумладан каравотлар каркаслари ва қутилар ҳам биопластикдан ясалган 3D-принтердан чиқарилган.





















