Кутилганидан зиёд концепция
Tashwell тақдимоти CАЕх Uzbekistan кўргазмалар мажмуасида, “Кутилганидан зиёд” шиори остида ўтказилди. Лойиҳа ноёб ландшафт дизайни билан ўралган бешта турар жой блокини ўз ичига олади. 3 гектар майдоннинг 75 фоизидан ортиғини яшил ҳудудлар эгаллайди, бу эса мажмуани шаҳар муҳитидаги воҳага айлантиради.
Архитектура ечимлари ва ижтимоий маконлар аҳоли жисмоний, руҳий ва ижтимоий фаровонлигини таъминлаш учун қулай шароит яратишга йўналтирилган.

Янги авлод турар жой биноси
Комплекснинг асосий афзалликлари қуйидагилардир:
— ёпиқ сузиш ҳавзаси, турк ҳаммоми, инфрақизил сауна, буғхоналар, шунингдек гидротерапия ва ароматерапия зоналарини ўз ичига олган соғломлаштириш маркази;
— шифобахш хушбўй боғлар, ҳовузчалар ва дам олиш айвонлари билан безатилган манзарали ландшафт дизайни;
— югуриш ва сайр қилиш йўлаклари, болалар ўйин майдонлари, очиқ спорт майдонлари каби спорт иншоотлари;
— бинолар дизайни, қўлланадиган материаллар ва хизматларга сингдирилган соғлом турмуш тарзини таъминлаш фалсафаси.
“Уй инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши лозим”, – дея таъкидлади Koç Construction директорлар кенгаши раис ўринбосари Ўмер Сарикоч.
Унинг сўзларига кўра, саломатликка қаратилган турар жой мажмуаси ғояси жаҳон тенденциясига айланиб бормоқда ва Таshwell бу ёндашувни биринчи бўлиб Ўзбекистонга олиб кирмоқда.


Инвестицион жозибадорлик
InvestinOZ компаниясининг бошқарувчи шериги, лойиҳани ривожлантириш, сотиш ва маркетинг бўйича маслаҳатчиси Озан Карадемир мажмуада сотувлар аллақачон бошланганини маълум қилди.
Танлов учун турли хил режадаги 1440 та квартира таклиф этилмоқда: ихчам студиялардан тортиб то кенг тўрт хонали квартираларгача.

















