Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота шаҳрининг юқори қисмларида кўп қаватли турар жойлар қуришга мораторий жорий этилади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота шаҳрининг юқори қисмида кўп қаватли турар жой мажмуалари ҳамда оралиқ қурилишлар қилишга мораторий жорий қилди. Бундан ташқари, шаҳар Бош режасига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш бўйича нормалар киритиш топшириғи берилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Олмаотага амалий ташрифи чоғида шаҳар ҳокими Дархан Сатибалдини қабул қилди, дея хабар берди Akorda.kz.
Давлат раҳбарига шаҳарнинг марказларга юкламани камайтириш, шаҳар инфратузилмасини тенг тақсимлаш ва қулай муҳит яратишни таъминлайдиган кўп марказли ривожланиши ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, туманларнинг ўзаро самарали боғлиқлигини шакллантирадиган ва жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятини оширадиган транспорт тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
Тўқаев Олмаота ҳокимига бош режада назарда тутилган ижтимоий инфратузилма объектлари ва туризм кластеридан ташқари, шаҳарнинг юқори (тоғли) қисмида кўп қаватли турар жой мажмуалари қуришга ва муайян қурилишларни амалга оширишга мораторий жорий этиш бўйича топшириқ берди.
Бундан ташқари, Бош режага атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш, шаҳар муҳитини мутаносиб ривожлантириш ва тоғолди ҳудудларни қурилишлардан ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритиш топширилди.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026