Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик курашчилар жаҳон чемпионатидан 10 та олтин медаль билан қайтишди
Ўзбекистонлик курашчилар Истанбулда ўтган XI жаҳон чемпионатидан 10 та олтин медаль билан қайтишди. Мусобақалар 15 та вазн тоифасида 50 та давлатдан келган курашчилар ўртасида борди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари умумий ҳисобда 10 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.
Терма жамоада Кумуш Йўлдошева, Дилдор Шерматова, Моҳинур Мўминова, Гулнор Сулаймонова, Раҳима Йўлдошева, Камолиддин Расулов, Шуҳратжон Арслонов, Муҳсин Ҳисомиддинов, Шаҳрам Аҳадов ва Давлат Абраев олтин медалларни қўлга киритдилар.
Илҳом Жўраев, Муҳриддин Қурбонов, Малоҳат Рўзиева, Ойсулув Абдумажидова, Омонгул Алланазарова, Моҳинур Пирназарова кумуш медаллар соҳибларига айландилар.
Гулмира Исматова, Гавҳар Худойқулова, Мафтуна Эсонова, Рината Илматова, Бегам Бойимовага бронза медаллар насиб қилди.
Жаҳон чемпионати доирасида Халқаро кураш ассоциациясининг XVII конгресси ҳам бўлиб ўтди. Конгрессда Африка, Осиё ва Океания, Европа ва Америка кураш конфедерациялари раҳбарлари курашнинг янада оммалаштирилиши, мусобақаларнинг юқори даражада ўтказилиши бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳисоботлар тақдим қилишди. Шунингдек, Франция, Индонезия, Бангладеш, Малайзия ва Шри-Ланка кураш федерациялари Халқаро кураш ассоциациясига аъзоликка қабул қилиндилар.
Мавзуга оид
22:21
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:38 / 05.05.2026