Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Халқ қабулхоналари энди тезкор давлат хизматлари агентлиги деб юритилади» - Президент
7 декабрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида халқнинг эътибори ва эътирофини қозонган Халқ қабулхонасига бир йилда бир ярим миллион мурожаат тушганини айтиб ўтди, деб хабар беради «Халқ сўзи» газетаси.
«Халқ қабулхонаси Президентга бўйсунади. Бу эса давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига йўналтирамиз. Халқ қабулхоналари энди тезкор давлат хизматлари агентлиги деб юритилади», дейди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони биноан ташкил этилган Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилишни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни сифат жиҳатидан тубдан яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоялашга хизмат қилмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
21:39 / 01.04.2026
Президент Халқ қабулхонасига янги бошлиқ тайинланди
12:39 / 26.08.2025
Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
22:39 / 25.08.2025