Ўзбекистон | 17:35 / 07.12.2017
44228
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев давлат органларида сақланиб қолган қўштирноқ ичидаги «тизим»​ ҳақида фикр билдирди

Фото: President.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «давлат органларига кадрларни танлашда эскидан сақланиб қолган, қўштирноқ ичидаги бир «тизим» мавжуд»​ эканлиги ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Президентнинг таъкидлашича, бу масала яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқдир. 

«​Бундай номаъқул ёндашув туфайли кўплаб ёшларимиз, малакали мутахассисларимиз «беайб айбдор бўлиб», яқин қариндошларининг қилмишлари учун жабр тортиб келдилар. Ўзингиз айтинг, бу адолатданми? Нима сабабдан бир жиноят учун бутун бир авлод жавоб бериши керак? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши керак? 

Демократик нормаларга ҳам, ҳаётнинг бугунги талабларига ҳам мутлақо тўғри келмайдиган бундай адолатсиз «тизим»дан биз энди бутунлай воз кечамиз»​, деб фикр билдирган Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид