Жаҳон | 00:39 / 08.12.2017
11050
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Сурия ва Ироқда қанча америкалик ҳарбий борлигини маълум қилди 

Фото: Getty Images

Сурияда тахминан 2 минг, Ироқда эса 5,2 минг америкалик ҳарбий бор. Бу ҳақда Пентагоннинг расмий вакили Дана Уайт журналистлар учун брифингда маълум қилди. 

“Ироқда тахминан 5,2 минг, Сурияда 2 минг ҳарбий бор. Балки кўпроқ ёки камроқдир”, деб айтган Уайт.

Унинг айтишича, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис бу маълумотлар оммага маълум бўлишини қўллаб-қувватламоқда, бироқ бу масалада “ҳарбийларни қабул қилаётган давлатларни ҳурмат қилиш” ҳамда “хавфсизликка” амал қилиш керак. 

Аввалроқ Сурияда 500 дан сал кўпроқ америкалик ҳарбий борлиги таъкидланган. Уайтнинг айтишича, Сурияда ИШИДга қарши кураш ҳали якунланмаган.

 

Мавзуга оид