Фан-техника | 01:21 / 09.12.2017
13947
2 дақиқада ўқилади

Bugatti нуқсонга эга Chiron гиперкарларини қайтариб олмоқда

Фото: Getty Images

Bugatti компанияси бутун дунё бўйлаб нархи 3 млн доллар турадиган 47 та Chiron гиперкарини қайтариб олмоқда. Бунга эса олд ўриндиқлар кронштейнларида пайвандлашнинг нуқсонини бартараф этиш сабаб бўлган.    

Қайтариб олинаётган машиналардан 12 таси Шимолий Америкада бўлиб, компания вакиллари бу гиперкарлар эгалари билан боғланадилар. Шундан кейин ҳар бир Chiron ёпиқ юк машинасида Bugatti’нинг АҚШдаги 12 дилеридан бирига текширув учун етказилади. 

Агар носозлик аниқланса, унда компания вакиллари кронштейнларни алмаштиради.

500 дона ишлаб чиқарилган Chiron 1500 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган. Двигателга электрон чеклагич ўрнатилган бўлиб, у машина тезлигини 420 км/соатлик белгида чеклайди. Гиперкар жойидан 100 км/соат тезликка 2,5 сонияда эришади. 

Жорий ёзда “Formula 1”нинг собиқ пойгачиси Хуан Пабло Монтойя Chiron’да 0 дан 400 км/соат тезликка 32,6 сонияда эришган ва кейин унинг тўлиқ тўхтатиши учун 42 сония кетган. Серияли ишлаб чиқарилувчи машиналар учун бу рекорд натижа бўлган. 

Chiron модели Bugatti Veyron гиперкарининг вориси ҳисобланади. Veyron охирги ўн йилликнинг кўп қисми давомида дунёдаги энг тез автомобиль унвонини сақлаб келган.  

 

Мавзуга оид