Жамият | 11:39 / 14.12.2017
14595
1 дақиқада ўқилади

Эркак дўсти хотирасига у ҳалок бўлган 30 метрлик шаршарадан сакради (видео)

Америкалик бир йил аввал дўсти ҳалок бўлган жой – Катта Каньондаги Хавасу шаршарасидан сакради. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда

Эркак бунинг учун қийин ўтилувчи ҳудуд орқали 16 км йўл босиб ўтди. 

У сакрашдан аввал ўзи билан бирга келган дўстларига қўл силкиб, дўстининг исмини бир неча маротаба қайтаргач, 30 метрлик баландликдан пастдаги дарёга сакраган.

Эркак парвози вақтида икки марта умбалоқ ошиб, сўнгра сувга шўнғиган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш