Сооранбай Жээнбеков Қирғизистонга қайтиб кетди
13-14 декабрь кунларида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков бугун ватанига қайтиб кетди.
ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбековни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кузатиб қўйган.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 13 декабрь куни бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.
Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациялари ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги ишларни якунига етказиш, янги ўтказиш пунктлари очиш ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди, қатор ҳужжатлар имзоланди.
Мавзуга оид
06:15 / 20.08.2023
Шавкат Мирзиёев Будапештда Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
20:36 / 18.08.2023
Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
14:23 / 18.08.2023
«Кудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу» — Шавкат Мирзиёев қарсак чалган тадбиркорлар солиқчилардан норозилиги ҳақида
22:34 / 28.05.2021