12:10 / 16.12.2017
18358

Шавкат Мирзиёев мактаб-интернат фаолияти билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Бугун давлат раҳбари ташрифни Нукус шаҳрида янги қурилган Иброим Юсупов номидаги мактаб-интернати фаолиятининг танишувидан бошлади. Президентнинг ташаббус ва кўрсатмалари асосида бунёд этилган мазкур таълим муассасаси барча замонавий талабларга эга бўлиб, бу ерда ўқувчилар учун қулай шароитлар яратилган. 

Шавкат Мирзиёев шу ернинг ўзида бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилар, таълим даргоҳи ўқитувчилари билан самимий мулоқот қилди.

Top