Технология | 16:46 / 18.12.2017
8491
2 дақиқада ўқилади

Нидерландиядаги тўғон электр энергиясисиз ёритилган илк объект бўлди

Фото: Dezeen

Бир неча йил аввал Нидерландия ҳукумати Icoon Afsluitdijk лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Унинг моҳияти барча миллий йўлларни энергетик жиҳатдан нейтраллаштиришдан иборат. 

Лойиҳа қатор пунктлардан ташқари, ёритиш ва қайта тикланувчи энергияни ишлаб чиқариш ўрнига ёруғлик тарқатувчи сув ўсимликларидан фойдаланишни ўз ичига олади. 

Экологик соф ёруғлик қўлланган биринчи объект Афслёйтдейк тўғони бўлди, унинг узунлиги деярли 30 километрни ташкил қилади, кенглиги эса - 90 метр.

Фото: Dezeen

Тўғон ХХ аср бошида Шимолий денгиздаги Зёйлерзее кўрфазини тўсиб, унинг ёрдамида Шимолий Нидерландия ва Фрисландияни бирлаштириш натижасида қурилган. Ҳозир ундан йирик шоссе ўтган ва у ердан ҳар куни 20 минггача машина ўтади. Шу боис Roosegaarde студияси  муҳандислари, биринчи навбатда, айнан уни ёритишга қарор қилишди ва тўғонни ёруғликни акс эттирувчи бўёқ ва ёруғлик тарқатувчи призма билан қоплашди. Энди кўприк ундан ҳаракатланаётган машиналар фаралари билан ёришмоқда ва унга электр энергиясининг кераги йўқ. 

Фото: Dezeen

Лойиҳани 2030 йилга қадар амалга ошириш режалаштирилган. Уни амалга ошириш давомида табиий ёруғлик (масалан, флуоресцент ўсимликлар) билан боғлиқ тажрибалар қўлланилади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид