Саакашвили Порошенкога юборган мактубида нима ёзилганини айтди
Одесса области собиқ губернатори, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили қамоқдан озод этилганидан сўнг, Украина етакчиси Пётр Порошенкога мактуб юборганини тасдиқлади. Бу ҳақда у ZIK телеканали эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, у «одатда, ғолиблар, ўзининг ҳақ эканига ишонувчи кишилар қиладиган нарсани амалга оширган».
«Мен унга шундай дедим: «Сиз мени нотўғри равишда айбладингиз. Сиз мени рус агенти, деб айтиш ҳақорат эканини билардингиз. Менга президент бир неча кундан сўнг учрашишга тайёр эканини айтишди. Бироқ мен шундай дедим: «Йўқ, бу тўғри келмайди. Мен қаергадир орқа эшиклардан кирадиган одам эмасман», - дея маълум қилган Саакашвили.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Порошенко билан коррупция схемаларини тўхтатиш ва уларга алоқадор бўлган барчани ҳокимият тепасидан четлаштириш бўйича мулоқотни йўл қўйиш жуда муҳим, деб ҳисоблайди.
«Улар ўмарган нарсаларини қайтаришлари керак, бироқ ўтиш тинч йўл билан кечиши лозим. Мамлакатда икки йил вақт йўқ», - дея маълум қилди Саакашвили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвили ўз тарафдорлари томонидан молиявий ёрдам тақдим этилишига эҳтиёжи борлиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:45 / 06.10.2024
“Атиргул инқилоби”дан ҳибсхонагача – Михаил Саакашвили ким эди?
12:21 / 14.08.2024
Гуржистонда собиқ президент 2008 йилги урушда айбланди
22:38 / 06.08.2024
Грузия парламенти спикери Саакашвили афв этилиши мумкинлигини айтди
08:00 / 24.05.2024