Ўзбекистонда талаба-ўқувчилар учун қишки таътил муддати ўзгармайди
Ўзбекистонда бу йил талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари ўзгариши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз.
Олий таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги «Kun.uz»га тасдиқлашича, талаба ва ўқувчилар одатдагидек 28 декабрдан қишки таътилга кетишади ва таътил 10 январга қадар давом этади. 11 январь куни барча таълим муассасаларида дарслар бошланади.
Ҳар йилги анъанага кўра, бу йил ҳам қишки таътил муносабати билан талаба- ўқувчиларга енгиллик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» билан ҳамкорликда таълим муассасаларида йўл чипталарини имтиёзли нархларда сотишни ташкил этиш йўлга қўйилган.
Бундан аввалроқ бу йил қишки таътил бир ҳафта аввалроқ, 19 ёки 20 декабрь куни бошланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади
00:05 / 24.01.2023