
Баъзи одамлар эрталаб уйқудан уйғонишга, иссиқ ўриндан қўзғалишга қийналишади ва фақат пешинга бориб ўзларига кела бошлашади. "Лайфхакер" ана шундай кишилар учун зарур тавсиялари билан бўлишди.
1. Уйқудан туриш учун сабаб топинг
Мотивация сизни иссиқ ўриндан туриб, эрталабки ишларга киришишга мажбур қилади. Ўз олдингизга аниқ мақсад қўйинг. Масалан, лойиҳани муайян муддатда топшириш ёки барча ишларни кечгача тугаллаш. Шу билан бирга, янги кийим ёки мазали нонушта ҳақидаги ёқимли фикрлар ҳам ўриндан туришга ёрдам беради.
2. Ёруғлик қўшинг
Эрталаб сизни ёруғлик, айниқса қуёш нурлари уйқудан туришга ундайди. Бироқ қуёш чиқмасидан ёки ёқимсиз об-ҳавода туришга тўғри келса, электр энергиясини ёрдамга чорланг.
Гап шундаки, қоронғуда уйқу гормони ҳисобланган мелатонин фаол ишлаб чиқилади. Шу боис соатингиз жиринглаши билан барча мавжуд ёруғлик манбаларини ёқинг.
3. Камида 9 дақиқа оёқда туринг
Айнан шу вақт ичида организм тўлиқ уйғонишига доир назария бор. Айниқса, бу дақиқаларни максимал даражада ёқимли қилинса.
4. Табассум қилинг
Кўзгу олдига келинг ва ўз аксингизга табассум қилинг, ҳатто бундай қилгингиз келмаса ҳам. Шунчаки лабларнинг механик ҳаракатидан бошланг. Бу сератонин ишлаб чиқариш жараёнини ишга туширади.
Америкалик публицист Рон Гутман ишонади: табассум инсонни бутун кун давомида энергия билан қувватлантириши мумкин. Гутман TED конференциясидаги чиқиши давомида табассумнинг таъсирини кўп пулни қўлга киритишга қиёслайди.
5. Бадантарбия қилинг



















