Ўзбекистон | 18:40 / 22.12.2017
16681
2 дақиқада ўқилади

Ақидапараст кимсалар бизга ярашмайди - Президент

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида ёшлар тарбиясига алоҳида тўхталди.

«Ислом маданияти маркази ҳақида. БМТда бекорга ал-Бухорий маркази ҳақида гапирганим йўқ. Ҳозирги ёшлардан ал-Бухорийни ким ўқияпти? Адашганлар бўлиши мумкинми бизнинг маҳаллада, жамиятда? Ким жавоб беради? Ижро органи. Афв этилганларнинг тақдирлари нима бўлаяпти. Ҳоким, диний ишлар бўйича вакил қаерга қарамоқда? Битта назариячимиз йўқ номи чиққан. Насафий бобомиз минг йил аввал ёзган адашганлар ҳақида.

Ҳозир эса китоб ёзганларни топа олмадим.. 20 йилда бир нарсани қойил қилганлар йўқ», деди президент.

Шавкат Мирзиёев диний оқимларга берилган кишиларга қарши кураш масаласи ҳақида гапирган.

«Қандайдир ақидапараст, диний оқимларга берилган кимсаларнинг чиқиши энди бизга ярашмайди. Биз буни билиб билмаганга олдик. Халқ, жамият шуғулланиши керак, депутат эътибор қаратиши керак.

«Маҳалла», нозир хиёнат қилса, бизга ундай одамлар, раҳбарлар нега керак? Нега ИИВга қаттиқ қараяпман? Мана, Москвада йиғилишда вакилларимиз қатнашишди. Қачон огоҳ бўламиз – ҳар бир кўча, уйда, маҳаллада эга бўлса. Маҳалладаги имом унга ҳақиқий исломни тушунтира олса, у адашганларни киргизишга ҳаққимиз йўқ. Худо ҳам, бандаси ҳам бизни кечирмайди», деди президент.

Мавзуга оид