Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар билан учрашувда сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижаси ўқувчиларнинг ютуқларида намоён бўлаётганини қайд этди. PISA рейтингида 15 ёшли ўқувчилар табиий фанлар бўйича 32 поғона юқорилаб, 48-ўринни эгаллаган. Шу йилнинг ўзида ёшлар нуфузли олимпиадаларда 228 та медалга сазовор бўлган. Мактаб давридаёқ хорижий тил ва фанлардан сертификат олган ўқувчилар сони 100 минг нафарга етган.
Педагогларни қўллаб-қувватлаш ҳам ўз самарасини бермоқда. Халқаро ва миллий сертификатга эга ўқитувчилар сони беш йилда 29 мингдан 143 мингга ошди, мактабларда ўқитувчи етишмаслиги уч баробар камайди. Бугун 40 минг муаллим 1 минг доллардан, яна 1,5 минг нафари 2 минг доллардан юқори маош олмоқда. «Йил ўқитувчиси» танлови боғча тарбиячилари ва техникум усталарини ҳам қамраб олиши таклиф этилди.
Келгуси вазифаларга тўхталар экан, президент мактаб битирувчиси катта ҳаётга касб ва хорижий тилни эгаллаб чиқиши зарурлигини таъкидлади. Мактаб директорларига бу борада қўшимча ваколатлар берилади, ҳамкорликка тайёр тадбиркорлар учун шароит яратилади. Ёшларни мактабданоқ касбга тайёрлаш ва таълим босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш бўйича комиссия тузилиб, уч ой ичида янги ечимлар эълон қилинади.

Иқтисодиётнинг технологик ривожи учун математика, физика, кимё ва биологияни чуқур ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади. Ўқувчилар сони 25 нафардан ошган синфларда ушбу фанлар икки гуруҳга бўлиб ўқитилади. Миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 50 фоиз устама тўланади, ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги етакчи муаллимларга мукофот берилади, минг нафар педагог хорижда стажировка ўтайди.
Камида 15 йиллик стажга эга педагогларнинг фарзандларига олийгоҳ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади. Хорижий ва миллий сертификат олган муаллимларнинг имтиҳон харажатлари тўлиқ қопланади.
Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Менделеев номидаги халқаро ва минтақавий олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган педагоглар тўғридан тўғри олий тоифа олади. Президент ушбу ташаббуслар қарийб 100 минг ўқитувчига муносиб рағбат бўлишига ишонч билдирди.
Ўзбекистонда энди бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади.
Унга кўра, келаси йилдан 4-синфлар олимпиадасининг туман босқичида ғолиб бўлган болалар компютер олади. Уларнинг
















