
Бугунги кунда соч тўкилиши нафақат 40 дан ошганларнинг муаммоси, балки 20-25 ёшлиларнинг ҳам муаммосига айланаётганини кузатмоқдамиз. Албатта, кўп ҳолларда соч тўкилишидан кўпчилик эркаклар тушкунликка тушиб қоладилар. Соч тўкилиши муаммоси ва унинг ечимлари юзасидан биз ТМ Minox мутахассисига саволлар билан мурожаат қилдик. Суҳбатимиз натижаларини сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз:
- Нима учун бугунги кунда соч тўкилиши ёшариб кетмоқда, умуман, ёшларда соч тўкилишининг сабаблари нимада?
- Олимларнинг таъкидлашича, соч тўкилиши инсон организмида дигидротестестерон гармони миқдорининг кўпайиб кетиши билан боғлиқ. Бу гармон организмда тестестерон миқдорининг ортишини келтириб чиқаради ва айни гармон бевосита соч илдизи ядросини зарарлантиради. Натижада эса соч илдизи шикастланади ва нобуд бўлади.
Соч тўкилиши муаммосининг ёшариб боришини биз Minox маҳсулотларига бугунги кунда ёшлардан кўпроқ талаб тушаётганидан кузатмоқдамиз. Айни пайтда, иқлим ва экологик ўзгаришлар оқибатида соч тўкилиши ва каллик муаммоси дунё бўйлаб барчанинг муаммосига айланган, десам ҳам муболаға бўлмайди.

- Minox маҳсулотлари қандай турдаги соч муаммолари учун мўлжалланган?
- Minox савдо маркаси остида таклиф этилаётган маҳсулотлар эркаклар ва аёлларда соч тўкилишининг олдини олиш, сочларни мустаҳкамлаш, озиқлантириш ва соч қоплами қалинлигини оширишга мўлжалланган. Шу билан бирга, Minox савдо маркаси остида соқол ва киприкларни қалинлаштириш ва ўстириш учун ҳам алоҳида воситалар таклиф этилади.

- Minox 2, Minox 5 ва Minox 10 лосёнларининг фойдалари ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Minox 2, Minox 5 ва Minox 10 таркибида мос равишда 2 фоиз, 5 фоиз ва 10 фоиз миноксидин ҳамда глицерин, қичитқи ўт экстракти ва C, К, Б2 каби витаминлар, каротин, пантотеник кислота, хлорофилл, калий, олтингугурт, кальций, темир ва тузлар мавжуд. Препаратлар тўлиқ табиий бўлиб, уларга ҳеч қандай гормонал воситалар қўшилмаган.






